Рангли металл парчаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Фото: Хоразм вилояти Божхона бошқармаси

Божхона органлари томонидан ноқонуний равишда рангли металл парчалари йиғиш ва қайта сотиш билан шуғулланиб келаётган фуқароларни аниқлаш, шунингдек, рангли металл чиқиндиларининг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқилишининг олдини олиш бўйича бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда доимий равишда тезкор тадбирлар амалга оширилиб, қатор ҳуқуқбузарликлар фош қилинмоқда. Бу хақда Хоразм вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хоразм вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари билан хамкорликда Янгиариқ туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.М бошқарувидаги “Largus” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда автотранспорт воситаси ва прицепида 621 кг рангли металл парчалари борлиги аниқланди.

«Хива туманида ўтказилган тадбир натижасида, фуқаро М.Анинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида яшаш хонадони боғидан 1 тонна 194 кг рангли металл парчалари борлиги аниқланди. Хазорасп туманида ўтказилган тадбир натижасида, фуқаро Н.А яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида яшаш хонадони боғидан 592 кг рангли металл парчаларини “Яма” сифатида сақлаб келаётганлиги аниқланди», – дейилади хабарда.

Яна битта ҳолатда, Ҳазорасп тумани “Тошсақа” ЙПХ блок постида ўтказилган тадбир натижасида, “Шовот-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган, фуқаро Н.Б бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автотранспорт воситаси юкхонасида ноқонуний равишда вилоят ҳудудидан олиб чиқилаётган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 12 тонна 901,2 кг эски аккумляторлар борлиги аниқланиб, тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Маълумот учун, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 15 тонна 308,2 кг бўлган қиймати 121,0 млн сўмдан ортиқ бўлган рангли металл парчаларини ноқонуний савдосига чек қўйилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.