Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси сайланди
Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисини сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 95-моддаси ҳамда 109-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Сенат томонидан сайланади.
Сенаторлар мазкур масала юзасидан ўз муносабатларини билдирди ҳамда Халилилло Собиржонович Тўрахўжаев Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига сайланди.
Ушбу масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
X.Tўрахўжаев тажрибали юрист. Кўп йиллар суд, адлия, Президент девони ҳамда бошқа давлат идораларида масъул ва раҳбарлик лавозимларида ишлаб, катта тажриба орттирган.
2021-йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. Ўтган йили “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
Шарҳлар