Расмий: Озодбек Назарбеков ва Ҳилола Умарова ўз лавозимларини тарк этмаяпти

Фото: Законодательная палата

Давлат рўйхатидан ўтган оммавий ахборот воситаларида ЎзЛиДеП томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган мактабгача таълим ва мактаб таълими вазири Хилола Умарова ва “Миллий тикланиш” партиясидан номзод Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг истеъфога чиқиши ҳақида хабарлар тарқалди.

“Ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, депутатликка номзодлар ҳақидаги тегишли маълумотлар Марказий сайлов комиссияси ёки партияларнинг расмий саҳифаларида берилишини маълум қиламиз. Аҳоли ўртасида ёлғон маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини эслатиб ўтамиз”, — дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.