Расмийлаштирувда “Велосипед” аслидачи…

Фото: Фарғона вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати

Қўқон шаҳрида тадбиркор томонидан 1,5 миллиард сўм қийматга яқин Скутерларни “Велосипед” қилиб рўйхатдан ўтказишга уриниш холати аниқланди. Бу хақда Фарғона вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мамлакатимизга импорт қилинаётган товарларнинг божхона тўловларини тўғри ва тўлиқ ундириш ҳамда давлат бюджетига ўтказилишини таъминлаш божхона органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Божхона тўловларини тўламаслик мақсадида товарларни бошқа ном билан ёки уларни миқдорини камайтириб кўрсатилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда қарши кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган корхона номига хориждан олиб келинган товарларни ушбу ҳудудда жойлашган “Agroo Green Life” очиқ турдаги божхона омборида жамият ишончли вакили иштирокида товарларни “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган божхона юк декларацияси асосида божхона кўригидан ўтказилди. Кўрик жараёнида ҳужжатларда кўрсатилган электр велосипед ҳамда велосипед шиналари товарларининг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича таснифлаш кодларидаги ноаниқлик божхона ходимида шубҳа туғилганлиги сабабли, товарлар божхона экспертизадан ўтказилди.

Фото: Фарғона вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати

Натижада, ҳужжатларда электр велосипед ҳамда велосипед шиналари деб кўрсатилган махсулотлар, аслида скутерлар ҳамда мотоцикл шиналари эканлиги ҳамда  ТИФ ТН коди божхона юк декларациясида нотўғри кўрсатилганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Умумий қиймати 1 234 800 000 сўмлик 270 дона “Скутер ҳамда 1548 дона мото шиналар вақтинча сақловга олинди.

Товар коди тўғри белгиланганида, давлат бюджетига 123 млн. сўм миқдорида божхона тўловлари ундирилган бўлар эди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.