Кўксарой қароргоҳида Мўғулистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

Фото: Президент Матбуот хизмати

24 июнь куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.