Расмий статистика маълумотларига бўлган ишонч индекси
Статистика агентлиги раҳбарияти томонидан АОКАда матбуот анжумани ўтказилди. Унда Статистика агентлиги фаолиятининг 2023 йилдаги кўрсатгичлари ва келгусидаги вазифалари ҳақида маълумот берилди.
«Статистика интеграллашган ахборот тизимини 6 та вазирлик ва идоралар ахборот тизимларидаги маълумотларга ҳамда “Электрон ҳукумат” тизимининг Идоралараро ахборот платформасига интеграция қилишни йўлга қўйиш режалаштиритмокда», – дея таъкидланган анжуманда.
Бундан ташқари, фойдаланувчиларнинг Статистика агентлиги маълумотларидан қониқиш даражасини аниқлаш ва ошириб бориш мақсадида, агентлик томонидан “Расмий статистика маълумотларига бўлган ишонч индекси” услубияти ишлаб чиқилади ҳамда 2025 йилдан бошлаб, ҳар йили фойдаланувчилар ўртасида сўровлар ўтказилиб, натижалари эълон қилиб борилади.
Шунингдек анжуманда агентлик томонидан бажарилган ишлар тўғрисида маълумт ҳам берилган.
2023 йилда жами 3302 та статистика ишлари белгиланган муддатларда ва тўлиқ ҳажмда, шундан 1830 таси статистика органлари томонидан бажарилди.
Статистика агентлиги томонидан шакллантириладиган расмий статистика маълумотлари йўналишида умумий ҳисобда 1439 та статистика ишлари бажарилган.
Расмий статистикани шакллантиришда статистика органлари томонидан жами 30 та танланма статистика кузатувлари ҳамда 98 та статистика ҳисоботларидан фойдаланилгани қайд этилди.
Шарҳлар