Разамбек Жамалов УФC дан таклиф тушса ўйлаб кўрмоқчи
Эркин кураш бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Разамбек Жамалов айни пайтда БААда бўлиб турибди. Унинг аралаш жанг усталари билан ўтказаётган машғулотлари кўплаб мухлисларнинг эътиборини тортди. Фурсатдан фойдаланиб, унинг бу борадаги қизиқишлари ҳақида кичик суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз:
– Сизнинг сўнгги машғулотларингизни кўриб, кўпчиликда аралаш жанг турларига ўтмоқдамикан деган фикр уйғонмоқда. УФC ёки бошқа лигада жанг қилиш истаги борми?
– Бундай машғулотлар мен учун завқли. Агар УФC дан яхши таклиф тушса, ўйлаб кўришим мумкин.
– БААда яна қанча вақт бўласиз? Нега айнан аралаш жанг усталари билан шуғулланмоқдасиз?
– Улар менинг дўстларим. Бу ерда машғулот ўтказишдан ташқари яхши ҳордиқ чиқаряпман. УФC баҳслари якунлангунича Амирликларда бўламан.
Шарҳлар