Регистон майдонида халқаро хайрия “Самарқанд марафони” ўтказилмоқда

Фото: Kun.uz

Бугун Регистон майдонида “Самарқанд марафони” халқаро хайрия акцияси бўлиб ўтмоқда, унда дунёнинг 40 га яқин давлатидан уч мингдан ортиқ киши қатнашяпти, дея хабар беради Samarkan marathon.

Тадбир 4 ёшдан бошлаб болалар учун масофаларни, скандинавия юриши, марафон, ярим марафон, шунингдек, ногиронлиги бор кишилар учун масофани ўз ичига олади.

Иштирокчиларнинг бадалларидан тушган барча маблағлар болалар спорт майдончаларини қуришга сарфланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.