Тошкент ҳокимлиги кўчаларни реконструкция қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланишини эълон қилди

Фото: Dunyonews

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг қатор чорраҳалари ва кўчаларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланишини маълум қилди.

Ишларнинг асосий қисми жорий йилнинг май ойидан сентябригача – мактаблар ва олий ўқув юртларида таътил кунларида амалга оширилади.

Ишлар асосан тунги вақтда — 22:00 дан 06:00 гача бажарилади. Пойтахтдаги пиёдалар ва ҳайдовчилар бу ишларнинг оғирлигини ҳис қилмасликлари учун барча имкониятларимизни ишга соламиз, дейилади хабарда.

Иш биринчи марта кенг кўламда, янги қоплама (ШМА) турларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Шу билан бирга, ер ости коммуникациялари ҳам текширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.