Тошкентда айрим кўчалар реконструкция туфайли вақтинчалик ёпилади

дорога
Фото: автострада

Тошкент шаҳри кўчаларини ва чорраҳаларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари доирасида баъзи кўчалар вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда.

Хусусан:

— Қорасарой кўчаси Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача, ҳамда;

— Кичик ҳалқа автомобиль йўли Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача

жорий йилнинг 20 май куни соат 22:00 дан 21 май 06:00 га қадар, ҳамда, 21 май куни соат 22:00 дан 22 май 06:00 га қадар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.