Repost нашри ўз ходимига таҳдидлар бўлаётгани ҳолати бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза бермоқчи
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Repost.uz журналисти Виолетта Мустафина билан боғлиқ вазиятдан хавотирланмоқда.
«Журналистга блогер Амирхон Шамсиддинов томонидан билдирилган таҳдидлар ва ҳақоратлар, шунингдек, унинг шахсий фотосуратларини ҳақоратли шарҳлар билан тарқатиш мутлақо қабул қилиниши мумкин бўлмаган ҳаракатлардир. Зўравонлик ва ҳурматсизликнинг бундай кўринишлари қатъий қонуний жавобгарликка тортилиши керак», – дейди жамғарма.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Ўзбекистонда матбуот эркинлиги ва журналистларнинг хавфсизлиги кафолатланиши кераклигини таъкидлайди. Масс-медиа фонди ушбу вазиятни кузатиб боради ва журналистларнинг сўз эркинлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларини давом эттиради.
Repost.uz нашри ходимнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилмоқчилиги ҳақида хабар берганди.
Февраль ойида Чирчиқ шаҳрида яшовчи Амирхон Шамсиддинов Тошкентдаги Milavitsa аёллар ички кийимлари дўконининг деразасига моделлар сурати туширилгани учун, туман раҳбариятини эса бундай суратларни жойлаштиришга “рухсат бераётгани” учун танқид қилган эди.
Шарҳлар