Республика бўйлаб 213 та жойда мустақиллик байрамлари нишонланади

Фото: ГУВД Ташкента

Мустақилликнинг 33 йиллик байрам тадбирлари Республика ҳудудларида 213 та жойда 23 августдан ўтказилиш бошланган ва ушбу тадбирлар 31 август кунига қадар давом этади, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги ЖХД ахборот хизмати.

Тадбирлар давомида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш учун 16 832 нафар ички ишлар органлари, 4 677 нафар Миллий гвардия, 1 943 нафар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ҳамда 7 244 нафар жамоатчилик вакиллари жалб этилмоқда.

Ходимларга хизматда фойдаланиш учун 3 037 та металлодетектор, 1 587 та автотранспорт, 7 881 та алоқа воситалари ва 267 бош хизмат итлари ажратилди.

Байрам тадбирлари ўтказиладиган объектларда 2 107 та видеокузатув камералари ўрнатилиб, шундан 452 таси ҳудудий ички ишлар органларига интеграция қилинди ҳамда онлайн назорат ўрнатилди.

Байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлардан 150 метр узоқликда 396 та автотураргоҳлар ташкил этилди.

Бундан ташқари, байрам тадбирлари ва халқ сайиллари ўтказиладиган жойларда транспорт воситаларининг тўғридан-тўғри кириб келишини олдини олиш мақсадида, темир панжара, бетон тўсиқ ва таранлар ўрнатилади.

Зарурий ҳолатларда эса, айрим кўча ва йўлларда ҳаракатнинг чекланиши сабабли, айланма йўллар ташкил этилади.

Мазкур жойларга фақат хизмат кўрсатиш транспорт воситаларининг киришига рухсат берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.