Республикада ўтган йилда янги иш ўринлари сони 363 802 тани ташкил этган
Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023- йилда Ўзбекистон Республикаси бўйича кичик корхона ва микрофирмалар томонидан янги очилган иш ўринлари сони 363 802 тани ташкил этган.
Ҳудудлар бўйича янги очилган иш ўринлари сонининг энг кўпи:
Тошкент шаҳрида – 117 225 та;
Тошкент вилоятида – 35 852 та;
Фарғона вилоятида – 31 468 та;
Самарқанд вилоятида – 26 416 та;
Андижон вилоятида – 22 517 та;
Наманган вилоятида – 19 716 та;
Сурхондарё вилоятида – 17 425 та қайд этилган.
Статистика агентлиги маълумотларида ҳудудлар кесимида нечта иш ўринлари яратилгани бўйича рақамлар берилган. Аммо, иш ўринларининг турлари берилмаган.
Улашиш:
Шарҳлар