Республикага сўнги 6 ойда қиймати 236,2 млн АҚШ долларига тенг телефон олиб кирилган
Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2024 йилнинг январ-август ойларида хориждан қиймати 236,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 2,6 млн дона мобил телефон импорт қилинган.
Мобил телефонлар импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 318 579 тага ошган.
Ўзбекистон 2024-йилнинг 8 ойида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
Хитой – 2,1 млн дона;
Ветнам – 405,5 минг дона;
Ҳиндистон – 70,3 минг дона;
Гонконг – 27,1 минг дона;
БАА – 3,4 минг дона.
Улашиш:
Шарҳлар