Reuters: АҚШнинг Ироқдаги зарбаси натижасида шиалар ҳаракатининг командири ҳалок бўлди

Кадр с места событий
Фото: Ateo Breaking

АҚШ ҳарбийларининг Бағдодда берган зарбаси натижасида эронпараст шиалар ҳаракатининг “Ҳизбуллоҳ ан-Нужаба” қўмондонларидан бири ҳалок бўлган. Бу ҳақда Reuters агентлигига америкалик расмий маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, зарба машинага берилган. Қўмондоннинг исми кўрсатилмаган. Шунингдек яна бир киши ҳалок бўлган. Агентлик маълумотларига кўра, АҚШ расмийлари ушбу ҳаракат аввалроқ Ироқдаги АҚШ кучларига ҳужум қилган деб ҳисобламоқда.

Пайшанба куни Shafaq News ахборот портали хавфсизлик кучларидаги манбага таянган ҳолда, Ироқ пойтахтида дрон ҳужуми натижасида “Ҳизбуллоҳ ан-Нужаба” қўмондонларидан бири ва унинг тарафдори ҳалок бўлгани, камида олти киши яралангани ҳақида хабар берган эди. Жабрланувчи Абу Тақва номи билан танилган, у ҳаракатнинг 12-бригадасини бошқарган ва айни пайтда Ироқнинг шиа кўнгиллилар  ташкилоти “Ал-Ҳашд аш-Шааби”нинг тарафдори бўлган. “Ҳизбуллоҳ ан-Нужаба” ўз қўмондони ўлганини тасдиқлади ва содир бўлган воқеаларда АҚШни айблади. Портал манбаларига кўра, дрон  ҳужумининг нишони Бағдоддаги логистика кучларининг бош қароргоҳи бўлган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.