,

Рэпер Killer Mike “Грэмми” мукофотини топшириш маросимида ҳибсга олинди

Фото: Reuters

Америкалик рэпер Killer Mike (ҳақиқий исм-шарифи Майкл Сантьяго Рендер) Лос-Анжелес полицияси томонидан “Грэмми” мукофотини топшириш маросимида учта мукофот – энг яхши рэп қўшиғи ва Scientists & Engineers қўшиғи учун энг яхши рэп ижроси, шунингдек, Michael деб номланувчи энг яхши рэп альбоми учун ғолиб бўлганидан кейин ҳибсга олинди, дея хабар беради The Hollywood Reporter.

Маросим бўлиб ўтган Crypto.com Arena хавфсизлик хизматининг ходими журналга Killer Mike мукофотга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган сабаб билан ҳибсга олинганини айтган. Лос-Анжелес полицияси вакили фақат қора танли қўлга олинганини айтди, унинг исмини айтмади. “Ҳозирда эркак сўроқ қилинмоқда. Мен шахсга айб қўйилмагунича, унинг шахсини тасдиқлай олмайман. Тергов давом этмоқда”, — деди у.

Манбалардан бирининг The Hollywood Reporter нашрига айтишича, рэппер қўриқлаш хонасига қўлида кишан билан олиб кетилган. Унинг сўзларига кўра, «бу ҳеч нарса эмас», ижрочи бугун кечқурун қўйиб юборилиши мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.