,

Россия 15 январда Харьковга янги ҳужумни бошлаши мумкин

Россия может начать новое наступление под Харьковом 15 января
Фото: The New York Times (Иллюстративное)

Россия қўшинлари шаҳар ва областни бомбардимон қилишни кучайтираётган бир пайтда Украина Харьков яқинида босқинчиларнинг янги ҳужумига ҳозирлик кўрмоқда. Ҳужумнинг эҳтимолий бошланиш санаси 15 январь, деб ёзади The Telegraph Украина қуролли кучларига яқин манбага таянган ҳолда.

Кеча россияликлар Харьков ва унинг атрофидаги 15 та аҳоли пунктига зарбалар берди. Нишонлар орасида фуқаролик бинолари ҳам, ҳарбий позициялар ҳам бор эди, бунга яқин ҳафталарда кенг кўламли ҳужумга тайёргарлик сифатида қараш мумкин.

Нашр манбаларга таянган ҳолда, россиялик қўшинлар шу дам олиш кунлари ҳаво ҳужумларини янада кучайтиришни режалаштираётган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзади (бу вақтда Россияда Рождество нишонланади). Манбанинг қўшимча қилишича, қуруқликдаги ҳужум тез орада бошланиши мумкин, 15 январь эҳтимолий бошланиш санаси ҳисобланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.