Россия қамоқхонасидан урушга юборилган Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Ўзбекистон фуқароси Ш.Тожибоев Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашаётган вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар беради.
Йигит Россияга ишлаш учун кетган ва ўзи мустақил равишда қаҳвахона очишга, машина сотиб олишга ва ҳайдовчи сифатида қўшимча пул ишлашга муваффақ бўлган. Бироқ марҳумнинг онасининг сўзларига кўра, у мижозини Россия-Украина чегарасига олиб кетаётганда машинасига героин ташлаб, уни тузоққа илинтиришган. Ш.Тожибоев Россияда қамоқ жазосига ҳукм қилинган, бироқ жазо муддатини ўтаётган пайтида Украинадаги урушга “сафарбар қилинган”.
Онасининг таъкидлашича, у ҳеч қачон ҳарбий хизматда бўлмаган, қўлига қурол ҳам ушламаган. Онанинг ўзи ўғлининг жасадини, фақат танасининг юқори қисмини Ўзбекистонга олиб келган.
Она бошқа оналарга мурожаат қилиб, фарзандларини асраб-авайлашларини, уларни ҳеч қаёққа жўнатмасликка чақирган.
Шарҳлар