Россия ҳарбий-денгиз кучларини Суриядан эвакуация қилди

фото: открытый источник

Россия Суриянинг Тартус шаҳридаги ҳарбий-денгиз базасидан қўзғолончиларнинг тезкор олға силжиши ортидан кемаларини олиб чиқишни бошлади, деб хабар бермоқда  Навал Неwс.

Нашрнинг ёзишича, 2-декабрь куни эрталаб Россия кучларини Ўртаер денгизида сақлаш учун муҳим бўлган “Елня” танкери Тартусдан жўнаб кетган. Ҳозирда Тартусда бешта ҳарбий кема ва бир сув ости кемаси бор. Жумладан, иккита Горшков синфидаги фрегат, битта Григорович фрегати, иккита ёрдамчи кема ва Кило синфидаги сув ости кемаси.

Россия кемалари олиб чиқилгач, Тартусдаги ҳарбий-денгиз базаси тарк этилиши мумкин ва Россия катта эҳтимол билан кемаларни ўзи Болтиқ денгизига жўнатади, деб ҳисоблайди нашр.

Аввалроқ Пентагон Суриядаги вазият туфайли Россия билан боғланиш учун ишонч телефонидан фойдаланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.