Россия армиясининг Днепрга берган зарбаси натижасида беш киши ҳалок бўлган
«Россия армиясининг Днепрга берган зарбаси натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, беш киши ҳалок бўлган», -деб хабар бермоқда Украина маҳаллий нашрлари.
Бу ҳақда Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати (ССEС) хабар берди. Ҳалок бўлганлар орасида бир бола ҳам бор; вайроналарни тозалаш ишлари давом этмоқда.
21 киши тан жароҳати олди, деди Днепропетровск вилояти ҳарбий бошқармаси раҳбари Сергей Лисак. Улардан етти нафари шифохонага ётқизилган. 17 ёшли ўсмирнинг аҳволи оғир.
Улашиш:
Шарҳлар