,

Россия “дўстона бўлмаган” мамлакатларда ҳам президентлик сайловлари учун сайлов участкаларини очади

Избирательный участок
Фото: ТАСС

“Сайлов участкалари мамлакатимизнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари жойлашган барча мамлакатларда, шу жумладан «дўстона бўлмаган» мамлакатларда ҳам очилади”, — деди ТИВ матбуот котиби Мария Захарова брифингда.

Сайловлар миллий пойтахтлардан ташқарида ҳам ташкил этилади. Ташқи ишлар вазирлиги 300 та шундай участкани ташкил этишни режалаштирмоқда. Болтиқбўйи мамлакатлари, Германия, Финляндия, Чехия, Молдова ва бошқа мамлакатларда ходимларнинг қисқариши ва дипломатик муассасаларнинг ёпилиши муносабати билан участкалар сони камроқ бўлади.

Захарова, шунингдек, ТИВ «фаоллар» туфайли «дўстона бўлмаган» мамлакатлардаги объектларда хавфсизлик чораларини кучайтиришини таъкидлади. ТИВ сўз қайси фаоллар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади.

Ташқи ишлар вазирлиги хорижда овоз бериш ҳақидаги маълумотларни дипломатик муассасаларнинг веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилишга ваъда берди.

Аввалроқ «Ведомости»  нашри ўз манбасига таянган ҳолда ТИВ гўёки ходимлар етишмаслиги ва хавфсизлик нуқтаи назаридан дўстона бўлмаган давлатлардаги айрим консулликларда сайлов участкаларини ташкил этишдан бош тортиши мумкинлиги ҳақида  хабар берганди. Ўшанда МСК комиссия сайлов санасига беш кун қолганида сайлов участкаларини тузиш ҳуқуқига эга эканлигини қайд этди. Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилова электрон овоз бериш хорижда ишламаслигини маълум қилганди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.