Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш 7 октябрда бошланади
Россиядан Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали газ етказиб бериш расман 7 октябрдан бошланади. Бу ҳақда жума куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва РФ президенти Владимир Путин музокаралар якунлари бўйича маълум қилди.
«Эртага (7 октябрь — таҳр.) Шавкат Миромонович, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Кемелевич Токаев ва мен «Газпром»нинг Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш тантанали маросимида иштирок этамиз. Бу мазкур транспорт тизимларининг бутун тарихида биринчи марта содир бўлмоқда. Россиядан ишлаб чиқарилган ва Россияники бўлган газ Россиядан ҳеч қачон Марказий Осиё йўналишида юборилмаган», — деди Путин.
Россия президенти Шавкат Мирзиёев билан бу борада бир неча ой аввал келишувга эришилганини айтди. «Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон қисқа вақт ичида, рекорд даражада ишлади ва бундай етказиб бериш учун шароит яратди», — деди у.
Шавкат Мирзиёев Россия газининг Ўзбекистонга етказиб берилишини «стратегик лойиҳа» деб атади.
Шарҳлар