Россия ИИВ хорижий ишчилар учун қоидаларни янгиламоқда

Источник: Sputhik/Максим Блинов

Россия Ички ишлар вазирлиги хорижий ишчилар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун патент олишда ёки Россияда ишга жойлашишда тўлдирилиши керак бўлган янги билдиришнома шаклини тасдиқлади. 2024 йил 7 январдан бошлаб, расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган буйруққа кўра, меҳнат муҳожирлари мамлакатда ишга жойлашиши ҳақида Россия Ички ишлар вазирлигини олдиндан хабардор қилишлари шарт.

Хабарнома рус тилида қўлда ёки компьютерда тўлдирилиши ва Россия Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органига меҳнат шартномаси ёки келишувининг нусхаси билан бирга топширилиши мумкин. Агар шартнома оғзаки тузилган бўлса, хабарномада фуқаролик-ҳуқуқий  шартномаси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак. Ҳужжат Ички ишлар вазирлигига шахсан келиб, почта орқали ёки давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда топширилиши мумкин.

Янги йил арафасида, “Фонтанка” нашрининг ёзишича, Санкт-Петербургнинг марказий қисмида уч мингга яқин муҳожир қўлга олинган. Уларнинг 600 га яқини миграция қонунчилигини бузган ва маъмурий баённомалар олган, юздан ортиқ киши Россиядан депортация қилиниши мумкин. Ушбу маълумотни тасдиқловчи манбалар келтирилмаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.