«Россия» икки норасида ва бир аёл ҳалок қилди

Донецк вилояти прокуратураси маълумотларига кўра, душанба куни кечқурун Россия армияси Донецк вилоятининг Покровский туманидаги Новоукраинка қишлоғига иккита дрон билан ҳужум қилган.

14 ёшли қиз ҳалок бўлган, 29 ёшли аёлнинг оёғи синган ва танаси куйган.

Сешанба куни ярим тунда, Донецк прокуратурасига кўра, Кураховск шаҳар жамоасининг Янтарное қишлоғига ҳаво бомбаси ташланган.

Уйлардан бирида юз берган портлаш натижасида 64 ёшли аёл ва 11 ёшли бола ҳалок бўлган. 68 ёшли эркак ҳам жароҳат олган.

Аҳоли пунктларида турар-жой бинолари ва хўжалик иншоотлари ёнғин ва портлаш тўлқинларидан зарар кўрган, деб хабар беради Донецк прокуратураси.

Россия ҳарбийлари Донецк вилоятининг ўққа тутилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.