Россия элчихонаси журналистларни Ўзбекистон қонунчилигига риоя қилишга чақирди

Фото: Блог - tutortop

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси россиялик журналист ва блогерларга мезбон давлат қонунчилигига қатъий риоя қилиш зарурлигини эслатди.

Дипломатик департамент баёнотида қайд этилишича, журналистлар Ўзбекистон ҳудудида ишлашлари учун республика Ташқи ишлар вазирлигидан мажбурий аккредитациядан ўтишлари керак.

Элчихона юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олиш учун саёҳатга чиқишдан олдин рухсат олиш муҳимлигини таъкидлади.

Алексей Пивоваров, унинг суратга олиш гуруҳи ва “Ҳук” журналисти Ўзбекистонда ҳибсга олингани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.