Россия касалхоналари, маданият марказлари, черковлари ва кутубхоналари квадробингнинг «профилактикаси» га қўшилди

Foto: Meduza.uz

Октябр ойининг бошида агентлик Россиядаги мактаблар ва болалар боғчаларида квадробингнинг «зарари» бўйича дарслар ўтказила бошлаганини аниқлади. Бу ҳақдаги хабарлар Vkontakte’даги таълим муассасалари саҳифаларида чоп этилди.

Куни кеча Медиазона нафақат таълим муассасалари, балки шифохоналар, маданият марказлари ва кутубхоналар ҳам квадробинг “олдини олиш” ҳақида хабар бераётганига эътибор қаратди. Кемерово вилоятида эса фахрийлар билан квадробинг ҳақида суҳбат бўлиб ўтди, деб хабар беради Подем.

“Биз болалар олдига бормадик, агар кимдир билмаса, улар бу янги билимдан фойдаланадилар, деб қўрқардик. Шу боис фахрийлар набираларига эътибор қаратишсин, деб уларнинг олдига бордик”, – дейди туман кутубхонаси раҳбари.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.