Россия компанияси Ўзбекистонда дронлар ишлаб чиқаришни бошлайди

Дрон в воздухе
Фото: freepik

Кубаннинг Flyseeagro компанияси бош директори Василий Птицин ва Ўзбекистондаги «Навоий» эркин иқтисодий зонаси дирекциясининг раҳбари Ҳабиб Абдуллаев мамлакатда дронларни ҳамкорликда ривожлантириш бўйича меморандумни имзолади. Бу ҳақда «Ведомости» нашри ёзади.

“Ўзбекистон Республикасида учувчисиз авиация тизимларини ишлаб чиқариш” меморандуми Навоийда қишлоқ хўжалиги саноати учун дронларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришни бошлашини назарда тутади. Келажакда улар Ўзбекистондан Россия ва бошқа давлатларга дронларни экспорт қилишни режалаштирмоқда. Умуман олганда, беш йиллик инвестиция дастури 80 миллион долларга баҳоланяпти.

Flyseeagro ёки «Летай и Смотри Агро» МЧЖ 2020 йилда Краснодарда 10 000 рубль устав капитали билан рўйхатдан ўтган. Асосчиси ва бош директори – Василий Птицин. 2022 йил охирида компаниянинг даромади 9,4 миллион рублни, зарари 3,4 миллион рублни ташкил этди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.