Россия Марказий банки чораларига қарамай, рублнинг тушиши давом этмоқда

Foto: ochiq manba

Россия Федерацияси Марказий банки томонидан амалга оширилган валюта интервенцияларига қарамай, Россия рубли доллар, евро ва юанга нисбатан пасайишда давом этди. Пайшанба кунги савдоларда юан/рубл жуфтлиги 14,65 атрофида савдо қилди ва рубл ўз қийматининг 1,3 фоизини йўқотди. Доллар ва евронинг фючерс шартномаларида ҳам рублнинг пасайиши қайд этилди – мос равишда 108,1 ва 113,4.

Бир кун аввал рубл 2022 йил март ойидан бери энг ёмон қийматига тушиб кетди, ўшанда юан 15,16 рублни ташкил қилган эди. Шу билан бирга, битимлар ҳажми бир неча ой ичида биринчи марта 15 миллиард юандан ошди.

Асосий босим омиллари:

  • геосиёсий кескинликлар;
  • АҚШ санкциялари, шу жумладан Газпромбанкга қарши санкциялар фонида валюта тушумларининг камайиши;
  • ўзгарувчанлик туфайли инвестор хавотирлари.

Россия Федерацияси Марказий банкининг йил охиригача Молия вазирлиги учун чет эл валютасини сотиб олишдан бош тортиш тўғрисидаги қарори рублни бироз қўллаб-қувватлади, аммо таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бу валюта курсини барқарорлаштириш учун этарли эмас. Мутахассислар юқори волатиллик хавфи давом этиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.