,

Россия МСК президентликка Слуцкий ва Даванковнинг номзодларини рўйхатдан ўтказди

Фото: ТАСС/EPA/YURI KOCHETKOV

РФ Марказий сайлов комиссияси (МСК) ЛДПР партиясининг раҳбари Леонид Слуцкий ва Давлат Думасининг вице-спикери, “Новые люди” партиясининг аъзоси Владислав Даванковни 2024 йилги президентлик сайловларига номзод сифатида рўйхатга олди.

Жума куни комиссия йиғилишида МСКнинг иккита тегишли қарори қабул қилинди.

1 январь куни «Интерфакс»га МСК Слуцкий ва Даванков Россия Федерацияси президентлигига номзод сифатида рўйхатдан ўтиш учун Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатлар тақдим этганини маълум қилганди.

2023 йил 28 декабрда Россия Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловларида ЛДПР ва “Новые люди” партияларининг ваколатли вакилларини, Слуцкий ва Даванков партияларидан номзодларнинг молиявий масалалар бўйича ваколатли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди ва. номзодларнинг махсус сайлов ҳисобларини очишга рухсат берди.

Слуцкийнинг номзоди 19 декабрда бўлиб ўтган ЛДПР қурултойида, Даванковнинг номзоди эса 24 декабрда бўлиб ўтган «Новые люди» қурултойида илгари сурилган эди.

7 декабрь куни Федерация Кенгаши Россия Федерациясида президентлик сайловларини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. МСК президент сайловини уч кун муддатда – 2024 йил 15 мартдан 17 мартгача ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.