,

Россия мудофаа вазирлиги Ил-76 самолётининг ҳалокатини теракт деб атади

Фото: кадр из видео

Вазирликнинг таъкидлашича, Украина Қуролли кучлари Харьков областидан самолётга ракета зарбаларини берган.

Мудофаа вазирлигининг даъво қилишича, Украина Қуролли кучлари Харьков областининг Липци районидан Ил-76 самолётини иккита зенит ракетаси ёрдамида урган.

Самолётда экипаж аъзоларидан ташқари алмашиш учун 65 нафар украиналик ҳарбий асир  ва уларга ҳамроҳлик қилган уч нафар россиялик ҳарбий хизматчи бўлган. Самолёт экипажи ва барча йўловчилари ҳалок бўлди, дея тасдиқлади Россия Мудофаа вазирлиги.

Вазирлик версиясига кўра, Украина ҳарбий раҳбарияти Украина Қуролли кучлари жангчилар алмашиш учун бугун Белгородга олиб кетилишини билган. Тадбир куннинг иккинчи ярмида Россия-Украина чегарасидаги Колотиловка назорат-ўтказиш пунктида бўлиб ўтиши керак эди.

“Шунга қарамай, Киев нацистлар режими Украина ҳарбийларини йўқ қилишда Россияни айблаш мақсадини кўзлаб, буни амалга оширди. Украина раҳбарияти ушбу терактни амалга ошириш билан ўзининг ҳақиқий қиёфасини кўрсатди – у ўз фуқароларининг ҳаётига лоқайдлик билан қаради”, — дейила вазирлик хабарида.

Аввалроқ ҳалокатга учраган Ил-76 бортидаги барча одамлар ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эдик.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.