Россия мудофаа вазирлиги УҚК Брянск областига ATACMS ракеталари билан зарба берганини маълум қилди

Фото: tsn.ua

19 ноябрга ўтар кечаси Москва вақти билан соат 03:25 да Украина қўшинлари Брянск областидаги объектга олтита ATACMS баллистик ракетаси билан зарба берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар беради.

Департаментнинг таъкидлашича, Америкада ишлаб чиқарилган ATACMS ракеталаридан фойдаланиш бўйича тасдиқланган маълумотлар мавжуд.

Маълумотларга кўра, ракетага қарши жанг бўлиб ўтган, унинг давомида “С-400” ҳаво мудофаа тизими ва “Панцир” ҳаво мудофааси ракета тизими жанговар экипажлари учиб келаётган бешта ракетани уриб туширган. Яна бирини шикастлаган.

«Брянск областидаги ҳарбий объектнинг техник ҳудудига шикастланган ракетанинг бўлаклари тушиб, ёнғин тезда ўчирилган».

Аввалроқ Украина қуролли кучлари Бош штаби Украина Россия ҳудудига биринчи марта ATACMS ракеталарини учирганини тасдиқламаганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.