Россия мудофаа вазирлиги “УҚҚ мобил гуруҳларининг Курск области ичкарисига киришга бўлган уринишларига чек қўйилгани” ҳақида билдирди

Россия может начать новое наступление под Харьковом 15 января
Фото: The New York Times (Иллюстративное)

Россия Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучларининг Курск области ичкарисига кириб боришга уринишлари бостирилганини маълум қилди. Вазирлик маълумотларига кўра, Россия ҳарбийлари авиация, дронлар ва артиллерия воситаларидан фойдаланган ҳолда, “Общий Колодезь”, Снагость, Каучук ва Алексеевский аҳоли пунктлари яқинида зирҳли техникаларда Украина кучларининг мобил гуруҳлари ёриб ўтишининг олдини олган.

Бундан ташқари, Суми областининг Мирополье, Могрици ва Петрушевка ҳудудларида жойлашган Украина захираларига ҳужумлар уюштирилган. Шунингдек, взирлик УҚК ҳужумчи бригадасининг Мартиновка ҳудудидаги ҳужумининг олди олингани, бунинг натижасида 15 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли машина ва иккита автомобиль йўқ қилингани ҳақида хабар берди.

Россия ҳарбийлари ҳаво ва артиллерия зарбалари билан Михайловка, Коренево, Николаево-Дарьино, Олешня, Суджа ва Николаевка ҳудудларида бир нечта Украина бригадаларининг техникаси ва ишчи кучига талофат етказганини айтмоқда.

Украина томони бу баёнотларга ҳозирча изоҳ бермади. Давом этаётган можаро контекстида муҳаррирлар ҳар икки томон тақдим этган маълумотларни зудлик билан тасдиқлай олмайди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.