,

Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон фойдаланувчилари Telegram фаолиятидаги узилишлар ҳақида маълум қилмоқда

Фото: вики

Буни Downdetector хизмати маълумотлари тасдиқламоқда. Шарҳларга қараганда, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон фойдаланувчилари мессенжер фаолиятида узилишларга дуч келишган. РБК, шунингдек, носозлик россиялик фойдаланувчиларда ҳам қайд этилганини хабар қилади.

“Осторожно, новости” Телеграм-каналининг ёзишича, Россияда мессенжер фақат VPN билан ишламоқда. Бироқ, баъзи фойдаланувчилар ҳеч қандай муаммога дуч келмаган.

Носозлик WhatsApp  мессенжерининг Россиядаги фаолиятида ҳам кузатилмоқда. Интернетни ҳимоя қилиш жамияти директори Михаил Климарёв бунга эътибор қаратади. У Россиядан ташқаридаги фойдаланувчилар мессенжерга киришда муаммо йўқлигини таъкидлаб, расмийлар WhatsApp ва Телеграмни блокировка қилишни бошлаганини тахмин қилишмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.