Россия қўшинлари Днепрдаги турар-жой биноларига ракета ҳужуми уюштирди
Днепрга 26-октабр кечаси уюштирилган Россия ракета ҳужуми оқибатида уч киши ҳалок бўлди ва 19 киши жароҳатланди, дея хабар берди Днепропетровск вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Лисак.
Унинг айтишича, Россия қўшинлари бир нечта ҳудудга зарба берган. Натижада икки қаватли турар жой биноси ва гараж бутунлай вайрон бўлди, яна 13 та кўп қаватли ва икки хусусий уй, шифохона ҳамда 30 та автомобил зарар кўрди.
Ҳалок бўлганлар орасида икки аёл ва бир бола бор. Жароҳатланган 19 кишининг тўрт нафари болалар, саккиз киши шифохонага ётқизилган.
Лисакнинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари дрон ва артиллерия ёрдамида Никопол ва Марганец жамоаларига ҳам зарба берган. Бу ҳужумларда фуқаро инфратузилмаси зарар кўрган, аммо жабрланганлар йўқ.
Шарҳлар