Россия суди Google компаниясини 4,6 млрд рубль миқдорида такрор жаримага тортди
Россия суди Google компаниясини иккинчи марта 4,6 миллиард рубль миқдорида жаримага тортди (суднинг аниқлик киритишича, жарима миқдори компаниянинг Россиядаги йиллик даромадининг 10 фоизига тенг), бу маблағларнинг бир қисми уруш ҳақидаги сохта маълумотларнинг тарқалиши билан боғлиқ.
Москванинг Таганский суди компанияни Украинадаги махсус операция ҳақида ёлғон маълумотлар ва Россия Федерациясида тақиқланган маълумотларни олиб ташламаганликда айбдор деб топди. Биринчи жарима 2022 йилнинг 24 декабрида жорий қилинган бўлиб, ҳозирги миқдордан уч баравар кам эди.
Google компаниясини янги жаримага тортишга компанияга тегишли YouTube видеохостингида жойлаштирилган, Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақидаги ҳаққоний бўлмаган маълумотларни “мақсадли равишда тарқатишни тарғиб қилувчи” материаллар, “экстремистик қарашлар ва террористик ташкилотлар мафкурасини тарғиб қилувчи” материаллар, шунингдек, портловчи моддаларни тайёрлаш бўйича йўриқномалар сабаб бўлгани айтилади.
Шарҳлар