Россия ТИВ: Ўзбекистон Шебекинога инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова 26 август куни Ўзбекистондан Белгород областининг Шебекино райони аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами етказилганини маълум қилди.
Оғирлиги 12 тоннага яқин бўлган юклар орасида болалар ва катталар кийим-кечаклари ва пойабзаллари, дори-дармонлар ва биринчи синф ўқувчилари учун мактаб тўпламлари бор эди. Мария Захарова Ўзбекистон Республикасининг давлат, жамоат ва нодавлат ташкилотлари орқали инсонпарварлик ёрдами кўрсатилаётганини таъкидлаган.
Россия томони Ўзбекистон раҳбарияти ва фуқароларига ушбу “яхши ният ишораси” учун миннатдорчилик билдирди, бу, Захарованинг сўзларига кўра, икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг юксак даражасини акс эттиради.
Белгород областининг Шебекино райони Украина билан чегарада жойлашган, шу боис Россия ҳарбий ҳаракатлари натижасида чегара ҳудудлари тез-тез артиллериядан ўққа тутилмоқда.
Шарҳлар