Россия Украинага рекорд даражада кўп дронлар билан ҳужум қилди

Foto: ochiq manba

10-ноябрга ўтар кечаси Россия Украинага рекорд даражада кўп дронлар билан ҳужум қилди, деб ёзмоқда Украина Қуролли кучлари. Кеча давомида Украина Қуролли кучлари 145 та «ҳаво нишони» — Шаҳед туридаги зарба берувчи дронлар ва номаълум турдаги бошқа дронларни аниқлаган.

Украина Қуролли кучлари хабарига кўра, 62 та рус дрони уриб туширилган, яна 67 таси «радар билан йўқолган», ўнта дрон эса Украина ҳаво ҳудудидан Молдова, Беларус ва Россия томон чиқиб кетган.

Ҳужумлар натижасида Одессада турар жой бинолари, дўконлар, гаражлар ва автомобиллар шикастланган. Баъзи жойларда дронлар қулаганидан сўнг ёнғинлар юзага келган. Одесса мери Геннадий Трухановнинг хабарига кўра, икки киши жароҳатланган.

Харков вилоятида эса 63 ёшли эркак оғир аҳволда касалхонага ётқизилган, турар жой биноси ва бир нечта автомобиллар ёниб кетган. Киевда эса Украина ҳаво мудофааси томонидан тахминан ўн бешта дрон уриб туширилган, Киев вилоятида бир уй ёниб кетган, лекин талофатлар йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.