Россия Қуролли Кучларини обрўсизлантиргани учун Noize MCга баённома тузилди

фото: v1.ru

Москванинг Тверской туманидаги Ички ишлар вазирлиги ходимлари Noize MC тахаллуси билан танилган репер Иван Алексеевга нисбатан рус қўшинларини обрўсизлантиргани учун баённома тузди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб, “ТАСС” хабар берди.

“Реппер-хорижий агентнинг оммавий ҳаракатлари мамлакат ва унинг фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Россия Қуролли Кучларидан фойдаланишни обрўсизлантиришга қаратилган”, — дейилади хабарда.

Noize MC 30 мингдан 50 минг рублгача маъмурий жаримага тортилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.