,

Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадларини алмашди

Россия Украина обменялись телами

Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадларини алмашишни якунлади. Депутат Шамсаил Саралиев маълумотларига кўра, Украина 55 нафар ҳалок бўлган россиялик ҳарбийнинг жасадини Россияга қайтарган. Ўз навбатида, 77 нафар украиналик аскарнинг жасади Украинага топширилган. Бу ҳақда Украина ҳарбий асирлар билан муомала қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи штаб хабар беради.

Ташкилот Халқаро Қизил Хоч Қўмитасига ушбу жараёнда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. Украина ҳарбийларининг жасадлари ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертларига топширилади.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина ўртасида 24 январга белгиланган ҳарбий асирларни алмашиш Россиянинг Ил-76 ҳарбий самолёти ҳалокати туфайли бекор қилинган эди. Россиянинг маълум қилишича, бортда алмашиш учун мўлжалланган 65 нафар Украина Қуролли кучларининг аскарларидан иборат асирлари бўлган. Украина бортда асирлар борлигини, шунингдек, уриб туширилган самолёт ҳақидаги маълумотларни тасдиқламади ёки рад этмади. Вазиятни тергов қилиш давом этмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.