Россия ва Ўзбекистон қарийб 4 млрд долларлик лойиҳа устида ишламоқда
Ўзбекистонда Россия ва Ўзбекистон ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.
“Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Саноат ва савдо вазирлиги ўртасида қўшма лойиҳа офиси ташкил этилган бўлиб, унинг доирасида умумий қиймати қарийб 4 миллиард долларлик 20 дан ортиқ лойиҳадан иборат янги портфель устида ишланмоқда. Бундан ташқари, муносабатларимиз тарихида илк бор амалга ошириладиган бошқа ажойиб ташаббусларни амалга ошириш устида ҳам ишламоқдамиз”, — дейди Ўзбекистон Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев.
Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Денис Мантуровнинг сўзларига кўра, жорий йилда Россия автокорхоналари «Ўзавтосаноат»дан айрим автокомпонентларни сотиб олишни бошлади. “Биз бозоримизга ўзбек автомобиль бутловчилари ишлаб чиқарувчиларининг келишидан манфаатдормиз – ҳозир бунинг учун қулай вазият”, – деди Денис Мантуров.
Шарҳлар