Россия Ўзбекистондан санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланмоқчи – Украина миллий қаршилик маркази

Санкции
Фото: depositphotos

Россияликлар Ўзбекистондан халқаро санкцияларни четлаб ўтиш ва дронлар учун электроника сотиб олишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Миллий қаршилик маркази (МҚМ).

МҚМ 2023 йил 26 декабрь куни МДҲ давлатлари раҳбарларининг учрашуви доирасида Россия диктатори Владимир Путин Ўзбекистон олий ҳарбий-сиёсий раҳбарияти билан ҳамкорлик шартларини муҳокама қилганини эслатади.

Учрашувда Ўзбекистон ҳудудида Россия ҳукумати томонидан молиялаштириладиган бир қатор сохта компанияларни ташкил этиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

“Таъкидланишича, транспорт соҳасида ҳамкорлик расман эълон қилинган, бироқ аслида сўз Россия учун халқаро санкцияларни четлаб ўтиш учун сохта компаниялар ва хорижий электрон компонентлардан дронларни йиғувчи корхоналарни яратиш ҳақида бормоқда”, — дейилади хабарда.

МҚМ маълумотларига кўра, бу компаниялар кейинчалик Россия мудофаа корхоналарига, жумладан Қозон “Электроприбор” заводига, “Элекон” заводига ва “Стелла-К” корхонасига маҳсулот ва компонентларни экспорт қилади.

Бундан ташқари, Россия Федерацияси Ўзбекистондан совет ўқ-дорилари захирасини сотиб олишни режалаштирмоқда.

“Шунга кўра, руслар халқаро санкцияларни четлаб ўтиш учун Марказий Осиё мамлакатларида сохта корхоналарни ташкил қилишни давом эттиришни режалаштирмоқда”, — дея қўшимча қилди МҚМ.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон Россияга порох ишлаб чиқариш учун зарур бўлган пахта целлюлозасини етказиб бераётгани маълум бўлган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.