Россия Ўзбекистонга ҳарбий техника етказиб берди

Источник: РИА Новости

Россия 2021 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистонга ҳарбий мақсадларда фойдаланиладиган маҳсулотни, шу жумладан самолётлар ва ракета комплексларини етказиб берди. Бу ҳақда “РБК”га Ҳарбий-техника ҳамкорлиши бўйича федерал хизмат директори Дмитрий Шугаев маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

«Масалан, 2021 йилда биз Қозоғистон ва Ўзбекистонга Су-30СМ самолётларини, Ми-35М вертолётларини, “Бук-М2Э” зент ракета комплексларини, БТР-80 ва БТР-82А бронетранспортёрларини етказиб бердик. Шунингдек, бу мамлакатларга кўп функцияли “Орлан-10Е”  комплекслари, “Тайфун-К” енгил бронланган автомобилларини, ўқотар қуроллар етказиб берилди», – дейди Шугаев.

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг ҳарбий-техникавий ҳамкорлиги пандемия шароитларида ривожланмоқда. “Бу йил 2022 йил бошига кўзланган шартномаларни бажариш учун муайян ҳаракатлар қилинди. Шу тарзда биз мувозанатга амал қилдик”, – дейди Шугаев.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.