Россия Ўзбекистонга шакар етказиб беришни вақтинчалик тўхтатмоқда
Россия Федерацияси шакар ва шакар хомашёси экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этишга қарор қилди. Тақиқ кейинги беш иш куни ичида кучга кириши режалаштирилган ва 2024 йилнинг 31 августигача амал қилади. Айтиш жоизки, Россия Ўзбекистонга оқ шакарнинг асосий етказиб берувчиси ҳисобланади. Божхона-тариф ва тарифдан ташқари тартибга солиш бўйича қуйи қўмита жума куни Россия Федерациясидан шакар экспортини 2024 йил август ойи охиригача тақиқлаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Бу ҳақда қуйи қўмита қарори билан таниш бўлган манбалар хабар берган. Март ойининг ўрталарида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги аллақачон 2024 йил август ойининг охиригача Россиядан шакар экспортини тақиқловчи ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаган.
“Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб 2024 йил 31 августгача Россия Федерациясидан, жумладан, шакарқамиш ёки қанд лавлагидан олинадиган шакар ҳамда қаттиқ ҳолатда кимёвий тоза сахароза экспортини вақтинчалик тақиқлаш белгилансин (ЕОИИ хорижий товарлар номенклатурасининг 1701-коди). ”, – дейилади қарор лойиҳасида, дея хабар беради Interfax.
Шарҳлар