Россияда 19 ёшли ўзбекистонлик йигит қурилишда ҳалок бўлди
Россияда 2-ноябрь куни 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси қурилиш майдончасида олтинчи қаватдан қулаб вафот этди, деб хабар бермоқда Россиянинг “Фонтанка” портали.
Ҳодиса тонгги соатларда Янино-1 қишлоғининг Тулипов кўчасида содир бўлган. Ўзбекистонлик йигит 2024-йилнинг феврал ойида Россияга ишлаш учун келган, Ленинград вилоятида расман ғишт терувчи бўлиб ишлаган, меҳнат патенти билан, миграция органларида рўйхатдан ўтган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қулаш эҳтиётсизлик туфайли содир бўлган. Йигит бино яқинида ўлик ҳолда топилган. Жароҳатлар ҳаётга тўғри келмайдиган бўлиб чиқди ва етиб келган шифокорлар унинг ўлганини эълон қилишди.
Айни пайтда жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар