Россияда боласизликни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик белгиланди
Ғарбда пайдо бўлган онгли равишда фарзанд кўришдан бош тортиш – чилдфреэ мафкураси Россияда ҳам кенг тарқалиб, расмийларнинг фикрича, бу мамлакатдаги демографик вазиятга зарар етказмоқда.
Қонун мазкур ғояни оммавий ахборот воситалари, кино ва реклама орқали тарқатишни тақиқлайди. Қонунни бузганлик учун жисмоний шахслар учун 400 минг рублгача (тахминан 4 минг АҚШ доллари), мансабдор шахслар учун 800 минг рублгача (тахминан 8 минг АҚШ доллари) ва ташкилотлар учун 5 миллион рублгача (тахминан 50 минг АҚШ доллари) жарималар назарда тутилган.
Россия аллақачон туғилиш даражасини ошириш, ноанъанавий муносабатларни тарғиб қилишни тақиқлаш ва аборт қилиш имкониятини чеклаш чораларини кўрган. Эндиликда, «чилдфреэ» тарғиботини тақиқлаш орқали расмийлар анъанавий оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлашга умид қилмоқда.
Марказий Осиёда, масалан, Қирғизистонда ҳам бу мафкурани тақиқлаш масаласи ҳозирча фақат қирғиз тилидаги матбуотда муҳокама қилинмоқда.
Шарҳлар