Россияда ёлғиз қолиб кетган вояга етмаган шахс Ўзбекистонга қайтарилди

фото: Национальное Агентство соцзащиты

Россияда ёлғиз қолиб кетган вояга етмаган йигит Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар бермоқда Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги матбуот хизмати.

У Россияга ўз қариндошларини кўриш учун махсус ҳужжат ёрдамида борган, бироқ маълум бўлишича, бу ҳужжат Россия Федерациясида қонуний кучга эга эмас бўлганлиги сабабли йигит Новосибирск вилоятидаги вояга этмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Кейинроқ Ички ишлар вазирлиги ва Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги ҳамкорлигида Андижон вилоятида яшовчи фуқаро ота-она қарамоғисиз қолган деб топилиб, ортга қайтарилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.