Россияда ноқонуний яшаётган хорижликлар реэстри 2025-йил февралигача ишга тушиши керак

«Коммерсант» нашрига берган интервюсида ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой аниқлик киритишича , гап «назорат остидаги шахслар» реэстри ҳақида кетмоқда, унинг яратилиши август ойида Горовойнинг ўзи эълон қилган.

Реэстр Владимир Путин август ойи бошида имзолаган қонун доирасида яратилмоқда.

Қонун 2025-йил 5-февралдан кучга киради, шу вақтгача реэстр ҳам ишга туширилиши керак. Унга кирган хорижликлар Россияда машина ҳайдашлари, банк хизматларидан фойдаланишлари, мулкни рўйхатдан ўтказишлари, турмуш қуришлари ёки ажралишлари мумкин эмас.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.