Россияда ота-она қаровсиз қолиб кетган болалар Ўзбекистонга қайтарилди
25 август куни Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги Дипломатик ваколатхоналари, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ўзаро ҳамкорлиги остида хорижда ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаган 9 нафар болалар Россия Федерациясидан Тошкентга олиб келинди.
Шунингдек, 2024 йил 15 август куни ҳам 8 нафар хорижда ота-она қарамоғисиз қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик болалар ватанга қайтарилиб, уларнинг 7 нафари ота-онаси ва яқинларининг қарамоғига топширилган. 1 нафар болани Агентлик ва Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари томонидан ўз оиласига қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Вояга етмаган болалар давлат ҳимоясидадир. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги болаларни ҳимоя қилиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланган.
Шарҳлар