Россияда полиция ходимлари ўзбекистонлик эркакни ўрмонга ташлаб кетди

наручники
Фото: спутник

Россиянинг Москва вилоятида Ўзбекистон фуқаросини ўрмонга ташлаб кетган полиция ходимлари қўлга олинди, деб хабар бермоқда “Маш” портали.

Воқеа май ойида Ликино-Дулёво шаҳрида содир бўлган. Ички ишлар идоралари ходимлари маст ҳолда, жамоат тартибини бузган тажовузкор хатти-ҳаракатларни кўрсатган 45 ёшли ўзбекистонлик фуқарони қўлга олган.

Ҳибсга олингандан сўнг, эркак Дуброво ва Загряжская қишлоқлари орасидаги ўрмонга олиб кетилган ва у ерда қолдирилган. У уйига йўл топа олмаган, қариндошлари эса полицияга бедарак йўқолганлиги тўғрисида ариза беришди. Мигрантнинг жасади бир куннинг ичида топилган ва ўша пайтда унинг жасади ҳайвонлар томонидан ейилган бўлган.

Маҳаллий Ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаросини охирги бўлиб кўрган кичик лейтенант ва катта сержант ишдан бўшатилган. Иккаласи ҳам ҳибсга олинган ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.