,

Россияда уруш туфайли шифокорлар етишмовчилиги сезилмоқда

Фото: ГБУ

Вазирлик маълумотларига кўра, Россияда сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг шифокорлар мамлакатни тарк этмаслик ҳақида огоҳлантирилган, аммо бу талабларга қарамай, тиббиёт ходимларининг 2 фоизга яқини Россия Федерациясини тарк этган. Бундан ташқари, Россия Федерацияси фронтда ярадорларни даволаш учун уч минг нафаргача тиббиёт ходимларини сафарбар қилди, дея қайд этади Буюк Британия Мудофаа вазирлиги.

Вазирлик бунга мисол сифатида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ноябрь ойидаги ҳисоботини келтиради, унга кўра, мамлакат бўйлаб 26,5 мингга яқин шифокор ва 58,2 минг нафар бошқа тиббиёт ходимлари етишмаяпти. 22 та ҳудудда шифокорлар етишмаслиги сезиларли даражада, яна еттитасида эса кескин деб баҳоланмоқда, деб ёзади Британия разведкаси. Унинг сўзларига кўра, 2024 йилда вазият яхши томонга ўзгаришига ишора йўқ.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.